Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Челси» ҳужумчиси Швейцарияга йўл олди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Давид Фофана фаолиятини Швейцарияда давом эттиради.

«Серветт» клуби Кот-д’Ивуар терма жамоаси футболчиси билан 2030 йил ёзига қадар шартнома имзолаганини маълум қилди. Фофана 23 ёшда.

Аввалроқ трансфер қиймати 2,5 миллион еврони ташкил қилиши, шунингдек, бонуслар сифатида яна 1 миллион евро тўланиши ҳақида хабар берилганди.

Фофана аввал «Унион», «Бёрнли», «Гёзтепе», «Фатих Карагюмрюк» ва «Страсбург» клубларида ижара асосида тўп тепган.

У 2023 йилда «Челси»га ўтганидан сўнг асосий жамоа сафида 4 та ўйинда майдонга тушган, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмаган.

Киритилди: 09:18, 01.09.2026.
Ўқилди: 899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик