Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Ламин Ямал Чемпионлар лигасида Мбаппенинг рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Ламин Ямал Чемпионлар лигаси тарихидаги энг сермаҳсул ўсмир футболчига айланди.

Испания терма жамоаси футболчиси «Фейеноорд»га қарши учрашувда Рафиньяга голли узатма бериб, мусобақадаги 21-натижадор ҳаракатини амалга оширди.

Ямалнинг Чемпионлар лигасидаги ҳисобида энди 11 та гол ва 10 та голли узатма бор.

Шу тариқа, у 19 ёшгача бўлган футболчилар орасида «гол+пас» тизими бўйича Килиан Мбаппега тегишли рекордни янгилади. Франциялик ҳужумчи бу ёшда Чемпионлар лигасида 20 та сермаҳсул ҳаракат қайд этган эди.

Киритилди: 22:40, 09.09.2026.
Ўқилди: 1641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик