Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

ФИФА қоидаларни ўзгартирмоқда: Хулиан Альварес каби трансферлар осонлашиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» Хулиан Альваресни «Барселона»га қўйиб юбормади, гарчи футболчининг ўзи трансферни жуда истаган бўлса-да. Мадрид клубининг позицияси қатъий эди ва у амалдаги шартномага таянган.

Бироқ Испаниянинг Sport нашри хабар беришича, ФИФА январь ойи бошидан шартномаларни бекор қилишни тартибга солувчи 17-моддага ўзгартиш киритмоқчи. Янги қоидалар кучга киргач, шартномалар ҳам шунга мослаштирилиши керак бўлади.

Ўзгаришларнинг асосий мақсади — томонлардан бири трансферни тўсиб қўйиш учун товон пули миқдорини асоссиз равишда ошириб юборишининг олдини олиш.

Қоидалар қатор трансферлар ҳаддан ташқари юқори товон пули ёки футболчининг кетиш истагига қарамай, клуб музокара ўтказишдан бош тортгани сабаб амалга ошмай қолганидан кейин қайта кўриб чиқилмоқда. Хулиан Альварес билан боғлиқ вазият ҳам шундай мисоллардан бири сифатида келтирилмоқда.

ФИФА 17-моддани шундай қайта ишламоқчики, унга кўра томонлар етказилган зарарни қоплайдиган компенсация миқдорини олдиндан келишиб олиши керак бўлади.

Янги қоидаларда икки хил сценарий назарда тутилиши кутилмоқда: товон пули белгиланган шартномалар ва бундай банд мавжуд бўлмаган келишувлар.

Биринчи ҳолатда компенсация шартномада кўрсатилган суммага тенг бўлади. Фақат ушбу маблағ очиқдан-очиқ ҳаддан ташқари юқори ва адолатсиз деб топилса, истисно қилиниши мумкин.

Иккинчи ҳолатда эса компенсация миқдори бир нечта мезон асосида ҳисобланади. Жумладан, шартноманинг қолган қиймати, футболчининг маоши, трансфер туфайли юзага келадиган молиявий йўқотишлар, унинг ўрнига футболчи топиш харажатлари ва исботланган бошқа зарарлар инобатга олинади.

Энди ФИФАдан янги тартиб бўйича батафсил маълумотлар кутилади.

Киритилди: 12:10, 11.09.2026.
Ўқилди: 1309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик