Туриннинг «Ювентус» клуби еврокубоклардаги янги мавсумини жуда муваффақиятли бошлади. Италия жамоаси Европа лигасидаги илк учрашувида Нидерландиянинг НЕК клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
«Ювентус» футболчиси Нико Гонсалес бу натижадан мамнунлигини билдирди.
«Бизга бу ғалаба ва сифатли ўйин жуда керак эди. Ажойиб учрашув ўтказдик ва ҳафта давомида ишлаганларимизни майдонда амалга ошира олдик. Якунда эса ғалабага эришдик», — дея Гонсалеснинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» сўнгги бор еврокубок мусобақасида 1996 йилда ғолиб чиққан. Ўшанда туринликлар Чемпионлар лигаси финалида «Аякс»ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган эди.













