"Барселона" вингери Рафинья "кўк-анорранглилар" билан янги шартнома шартлари бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манба маълумотига кўра, бразилиялик футболчи маошини икки баробар оширишни талаб қилмоқда. Агар каталонияликлар унинг шартларига рози бўлмаса, Рафиньяда бошқа вариантлар ҳам бор.
Қайд этилишича, футболчига "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Ал-Ҳилол" қизиқиш билдирмоқда. Ушбу клублар Рафиньяга "Барселона"дагидан юқорироқ маош таклиф қилишга тайёр.
Рафиньянинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий Ла Лига мавсумида бразилиялик вингер 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













