Яқинда «Манчестер Сити» 115 та айбловнинг 114 таси бўйича айбдор деб топилгани ҳақида хабар берилди. Клубга нисбатан жарима, совринлардан маҳрум қилиш, очколарни олиб ташлаш ва ҳатто Англия Премьер-лигасидан четлатиш каби жазолар қўлланиши мумкинлиги айтилмоқда.
Навбатдаги қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар эълон қилингач, таҳлилчилар «Манчестер Сити»нинг Премьер-лигадан четлатилиш эҳтимоли кескин ошганини қайд этди. Ҳозирда бу кўрсаткич 18,7 фоизга баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда «Манчестер Сити» АПЛнинг дастлабки 5 туридан кейин 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Жамоа 5 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган, 13 та гол урган ва ўз дарвозасидан 5 та тўп ўтказиб юборган.













