УЕФА Миллатлар лигаси А дивизиони 2-туридан ўрин олган Германия — Греция учрашуви учун жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди.
Баҳс Германиянинг Аугсбург шаҳридаги "WWK Arena" стадионида ўтказилади ва Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади. Учрашувни англиялик ҳакам Крис Кавана бошқариб боради.
Германия: Александер Нюбель, Йонатан Та, Натаниэль Браун, Йозуа Киммих, Янн Биссек, Йоша Ваньоман, Феликс Нмеча, Бамбазе Конте, Карим Адейеми, Кевин Шаде, Юнес Эбнуталиб.
Греция: Константинос Цолакис, Георгиос Ваяннидис, Константинос Мавропанос, Панайотис Рецос, Костас Цимикас, Константинос Карецас, Христос Зафейрис, Христос Цолис, Танасис Андруцос, Вангелис Павлидис, Теофанис Тетте.













