Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Ван Боммель Роналду билан боғлиқ вазият ҳақида: «Ваъда бердингми, уни бажаришинг керак»

Баҳо:
+ | -

Бельгия миллий терма жамоаси бош мураббийи Марк ван Боммель Криштиану Роналдунинг мураббий Жорже Жезуш билан келишмовчилик сабаб Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этганига муносабат билдирди.

«Агар мураббий футболчига ваъда берган бўлса, уни бажариши керак. Мен эса ҳеч қачон бундай қилмаганман, яъни кимдир албатта майдонга тушади, деб ваъда бермаганман. Чунки нима содир бўлишини олдиндан билмаймиз. Эҳтимол, Португалия мураббийининг ўз сабаблари бўлгандир. Аммо ваъда бериш мумкин эмас», — дея мутахассиснинг сўзларини A Bola келтирди.

Аввалроқ Жезуш Миллатлар лигасида Норвегияга қарши 2:1 ҳисобида якунланган ўйинда Криштиану Роналдуни ярим соатга майдонга туширишни режалаштиргани, аммо учрашув давомида ўз қарорини ўзгартиргани хабар қилинган эди.

Киритилди: 11:08, 02.10.2026.
Ўқилди: 908 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик