Кириш Регистрация

Мбаппенинг «ПСЖ»га қарши даъвоси бўйича иш ёпилди

Баҳо:
+ | -

Франция адлия органлари «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе собиқ клуби «ПСЖ»га қарши қўзғатган «руҳий тазйиқ» бўйича ишни ёпди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, тергов далиллар етарли бўлмагани сабабли тўхтатилган. Футболчининг ўзи ҳам даъвони давом эттирмаган, унинг адвокатлари эса аввал топширилган шикоятни қайтариб олган.

Тергов 2026 йилнинг май ойидаёқ якунланган.

Мбаппе 2022/23 йилги мавсум бошида юзага келган вазиятдан сўнг «ПСЖ» устидан шикоят қилган эди. Ўшанда футболчи Париж клуби билан шартномасини узайтиришдан бош тортгани ортидан асосий жамоа машғулотларидан четлатилган.

Жорий мавсумда Мбаппе «Реал» сафида барча мусобақалар доирасида 8 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Киритилди: 03:23, 03.10.2026.
Ўқилди: 642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик