Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Милан» Эндрик трансферига яна қайтмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Милан» январь ойидаги трансфер ойнаси олдидан Эндрикнинг «Реал»даги вазиятини кузатишда давом этмоқда. Италия клубининг ёздаги трансфер уриниши Жозе Моуринью томонидан тўхтатилган эди.

Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, «Милан» раҳбари Жерри Кардинале бир неча ҳафтадан бери Эндрик масаласини диққат марказида ушлаб турибди. Кардинале ва жамоа бош мураббийи Рубен Аморим бразилиялик футболчини январь ойи учун қизиқарли трансфер имконияти сифатида кўрмоқда.

«Милан» ёзги трансфер ойнасида ҳам Эндрикни ўз сафига қўшиб олишга уринган ва хабарларга кўра, футболчининг ўзи ҳам Италияга кўчиб ўтишга розилик берган.

Бироқ Жозе Моуринь «Палмейрас» собиқ ҳужумчисининг «Реал»ни тарк этишига рухсат бермаганидан сўнг, «россонерилар» трансфер ҳаракатларини тўхтатишга мажбур бўлган.

Шунга қарамай, «Милан» Эндрикни «Сан-Сиро»га олиб келиш ғоясидан воз кечгани йўқ ва кейинги трансфер ойнаси олдидан унинг вазиятини кузатишда давом этмоқда.

Шунингдек, Кардинале бразилиялик футболчи учун курашда муайян устунликка эга экани айтилмоқда. «Милан» ана шу имкониятдан фойдаланиб, Эндрик учун курашда «Рома»ни ортда қолдиришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 18:42, 04.10.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик