Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига «Ривер Плейт» клубининг фахрий аъзоси эканини тасдиқловчи аъзолик картаси, эсдалик лавҳаси ва унинг исми туширилган махсус футболка топширилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маросимда клуб президенти Стефано Ди Карло ҳам иштирок этди. Тадбир Аргентина терма жамоасининг Бенинга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан «Ривер Плейт»нинг уй стадиони ҳисобланган «Монументаль»да ўтказилди.

Мазкур баҳс Лионель Мессининг Аргентина миллий жамоаси сафидаги сўнгги учрашуви бўлади.
Месси аввалроқ Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилган эди. 39 ёшли футболчи миллий жамоа билан 2022 йилги жаҳон чемпионатида олтин, 2026 йилги мусобақада эса кумуш медални қўлга киритган.













