Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Месси: «Мен кетишни жуда истамаётганим учун бугун узоқроқ гапираётгандекман»

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашув маросимида фаолияти ҳақида таъсирли фикрлар билдирди.

«Ҳозир отам ҳақида ўйлаяпман... Бу футболкани 20 йил давомида кийиш мен учун беқиёс фахр бўлди. Ҳатто энг оғир ва қоронғи даврларда ҳам. Мен ҳар доим ўзимни тўлиқ бағишладим. Бутун умрим давомида ўйнашни истардим. Аммо бир боб тугаганини тушуняпман», — деди Месси.

Аргентиналик юлдуз ёзда жамоа иккинчи Жаҳон чемпионлигига жуда яқин келганини ҳам таъкидлади.

«Ёзда биз иккинчи Жаҳон кубогига жуда яқин келдик. Англияга қарши ўйин... бу ақл бовар қилмас даражада эди. Қўлимиздан келганича курашдик», — деди у.

Месси терма жамоа сафида ўтказган йиллари учун миннатдорлигини билдирди.

«Бу йиллар учун жуда миннатдорман. Қаерга бормайлик, стадионлар тўлиб кетарди. Ҳар бир ўйин худди ўз уйимизда ўтказилаётгандек эди. Мен буларни жуда қаттиқ соғинаман...»

39 ёшли футболчи хайрлашув нутқи одатдагидан узоқроқ давом этганини ҳам ҳазиломуз тарзда таъкидлади.

«Менимча, бугун ҳаётимда ҳеч қачон бўлмаганидек узоқ гапираяпман. Сабаби эса оддий — мен кетишни жуда истамаётганим учун», — деди Месси.

Киритилди: 07:05, 07.10.2026.
Ўқилди: 1014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик