"Пари Сен-Жермен" клуби қанот ҳужумчиси Магнес Аклиуш "Манчестер Сити"нинг жорий мавсумдаги ўйини унда катта таассурот қолдираётганини таъкидлади.
"Албатта, "Манчестер Сити" жуда кучли жамоа. Ғалабадан кейин бироз дам оламиз ва уларга қарши жиддий баҳсга тайёргарлик кўрамиз", — деди Аклиуш журналистларга.
Франция чемпионатининг 6-турида "ПСЖ" ўз майдонида "Ле Ман"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда Аклиуш 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилиб, битта гол муаллифига айланди.
"Манчестер Сити" ва "ПСЖ" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 2-тур учрашуви 14 октябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да, яъни 15 октябрга ўтар кечаси бошланади.













