Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 18:45 Ас-Сийб 0-3 Ал-Ҳуссайн
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:00 Ист Бенгал 2-3 Аш-Шорта
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол - Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе - Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб - Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф - Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК - Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд - Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити - ПСЖ
14/10 23:59 Рома - Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла - Фенербахче
14/10 23:59 Бетис - Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт - Боруссия Д
14/10 23:59 Слован - Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр - АЕК

Нодирбек Абдусатторов ўзини Килиан Мбаппега ўхшатишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов “Лолазор” подкастига берган интервюсида ўзини франциялик футбол юлдузи Килиан Мбаппега ўхшатишини айтди. Подкаст бошловчилари шахматчидан ўзини футболда кимга қиёслашини сўради. Абдусатторов Мбаппе номини тилга олиб, у билан ўртасидаги ўхшашликни терма жамоа сафидаги ўйинлари ва жамоавий руҳ билан изоҳлади.

“Менимча, характеримизда ўхшашлик бор. Мен ҳам жамоа учун яхши ўйнайман, терма жамоа сафида эса ўзгача очиламан. Ченнай, Будапешт ва Самарқандда ўтган учта шахмат олимпиадасида қатнашиб, атиги бир марта мағлуб бўлганман. Ўз тахтамда доим биринчи ёки иккинчи ўринни эгаллаганман. Мбаппе ҳам Франция терма жамоасида ўйнаганда ўзини бошқача намоён қилади. Буни Жаҳон чемпионатларида ҳам кўрдик. Шу жиҳатдан ўзимни унга ўхшатаман”, деди Абдусатторов.

Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов ўзбек шахматининг энг таниқли вакилларидан бири. У 2022 йилда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритган. Жамоа орадан тўрт йил ўтиб, Самарқандда ташкил этилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ҳам чемпионликни такрорлаган.

Шунингдек, Абдусатторов Самарқанддаги мусобақада биринчи тахтада ҳам олтин медалга сазовор бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:45, 13.10.2026.
Ўқилди: 814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик