Мадриднинг «Атлетико» клуби барча мусобақалар доирасидаги ғалабали сериясини кетма-кет бешта ўйинга етказди.
Диего Симеоне бошчилигидаги жамоа УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бунга қадар мадридликлар Испания чемпионати доирасида «Реал Сосьедад» (3:0), «Осасуна» (4:0), «Реал» (2:1) ва «Алавес» (2:1) жамоалари устидан ғалаба қозонган эди.
Шу тариқа, «Атлетико» сўнгги бешта учрашувнинг барчасида зафар қучди. Ушбу баҳсларда Симеоне шогирдлари рақиблар дарвозасига 13 та гол уриб, ўз дарвозасидан атиги 3 та тўп ўтказиб юборди.
«Атлетико» навбатдаги учрашувини 17 октябрь куни Испания Ла Лигаси доирасида «Эспаньол»га қарши ўтказади.













