Ҳарри Кейн жорий мавсумдаги голлари сонини 14 тага етказди.
«Бавария» ҳужумчиси УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида «Викинг»га қарши учрашувда пенальтини аниқ амалга оширди ва ўйин вазиятидан яна бир гол урди. Иккинчи бўлимда ҳисоб 2:2 кўринишида эди.
Умумий ҳисобда англиялик футболчи жорий мавсумда клуби ва миллий терма жамоаси сафида ўтказган 13 та учрашувда 14 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширган.













