Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Александр Павлович жамоадоши Майкл Олисенинг характери ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Олисе Чемпионлар лигасида «Викинг»га қарши бўлиб ўтган ва 3:3 ҳисобида якунланган учрашувда майдондан четлатилган эди.
Франциялик футболчи кетма-кет иккита сариқ карточка олди. Дастлаб у рақибига нисбатан қоидабузарлик қилгани, кейин эса тўпни Норвегия жамоаси футболчисининг юзига отгани учун огоҳлантирилди.
«Майкл аслида матбуот уни қандай тасвирлаётган бўлса, умуман ундай инсон эмас. У қувноқ ва самимий йигит.
Биз жуда яхши муносабатдамиз, у менинг яқин дўстим. У билан вақт ўтказиш ва бир майдонда тўп суриш менга ёқади», — деди Павлович SPORT BILD нашрига берган интервьюсида.
Жорий мавсумда Олисе барча мусобақалар доирасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













