Франциянинг «Тулуза» клубида тўп сураётган дарвозабон Гийом Рест фаолиятида жиддий олға қадам ташлаши мумкин.
Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотларига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабонни трансфер қилишга қизиқиш билдирмоқда. Рест Тибо Куртуанинг келажакдаги ўринбосари сифатида кўрилмоқда.
21 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери 18 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Рестнинг «Тулуза» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойининг охирида якунланади.
Гийом 2023 йил ёзидан буён ҳозирги клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг шартномаси 2027/2028 йилги мавсум охиригача амал қилади.













