Бразилия футболи афсонаси Роналдиньо яна расмий учрашувда майдонга тушади. Италиянинг "Равенна" клуби машҳур футболчининг 15 ноябрь куни ўйнашини расман тасдиқлади.
Клуб баёнотига кўра, Роналдиньо "Форли"га қарши дербида "Равенна" либосида ҳаракат қилади. Учрашув "Бруно Бенелли" стадионида бўлиб ўтади.
"Қайтиш энди ҳақиқатга айланди! Роналдиньонинг сеҳри "Бруно Бенелли" стадионига кириб келмоқда.
Бразилиялик афсона "Форли"га қарши дербида "Равенна" либосини кияди. Бу воқеа бутун дунё футбол мухлисларининг эътиборини стадионимизга қаратади.
Футбол олами бундай воқеа содир бўлишига деярли ишонмаган эди. Аммо энди биз буюк қайтишни расман эълон қилишимиз мумкин.
Бу ўша сеҳр, ўша табассум ва қайси жамоага мухлислик қилишидан қатъи назар, бутун бир авлод футбол ишқибозларини мафтун этган истеъдоднинг қайтишидир.
"Равенна" футбол клуби 15 ноябрь куни соат 17:30 да "Бруно Бенелли" стадионида Роналдиньо яна расмий чемпионат учрашувида майдонга тушишини маълум қилади", — дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо фаолияти давомида Европанинг етакчи клубларида тўп сурган ва жаҳон футболининг энг машҳур юлдузларидан бирига айланган.
Эндиликда бразилиялик афсонанинг яна расмий ўйинда иштирок этиши кутилмоқда.













