"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик яқин вақт ичида лавозимидан озод этилиши мумкин.
Sky Sports маълумотига кўра, клуб раҳбарияти "Борнмут"га қарши учрашувдан аввал ҳам янги мураббий номзодларини кўриб чиқаётган эди. АПЛнинг 8-туридаги 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг бу жараён тезлаштирилади.
"Манчестер Юнайтед" сўнгги 8 та ўйинда бирор марта ғалаба қозона олмади — 5 та мағлубият ва 3 та дуранг.
Клубдаги манбалар Кэррикнинг истеъфога чиқарилишини кутмоқда. Ҳозирча бу борада расмий қарор эълон қилинмаган.













