"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Барселона"га қарши ўйинлардаги голлари сонини 14 тага етказди.
Франциялик футболчи Ла Лиганинг 10-туридаги "эл-класико"да (2:1) дубль қайд этди. Шу тариқа, у мадридликлар сафида каталонияликларга қарши 7 та учрашувда 8 та гол урди.
Мбаппе аввалроқ "ПСЖ" футболчиси сифатида "Барселона"га қарши 4 ўйинда 6 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.
XXI асрда "Барселона"га Мбаппедан кўпроқ гол урган фақат икки футболчи бор: Криштиану Роналду (34 ўйинда 20 гол) ва Карим Бензема (46 ўйинда 16 гол).













