"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Барселона"га қарши "эл-класико"да (2:1) қўллаган тактик усули ҳақида гапирди.
"Камавингага ҳимоячилар ортидаги бўш ҳудудларга югуришни буюрдим. "Барселона"нинг юқори ҳимоя чизиғига қарши ҳужумчиларнинг очилиши қийин. Шунинг учун ярим ҳимоячиларни олдинга чиқариш керак эди.
"Барселона" ҳимоячилари ҳужумчиларнинг ҳаракатларига тайёр. Бундай вазиятда офсайдга тушиш ёки Жоан Гарсиянинг тўпни эгаллаб олиш хавфи катта.
Камавинга ва Беллингем орқали рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш режамиз иш берди", — деди Моуриньо.
"Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозониб, Ла Лига пешқадами "Барселона" билан орадаги фарқни 3 очкога қисқартирди.













