"Борнмут" раҳбарияти ярим ҳимоячи Алекс Скоттни жамоада сақлаб қолишга уринишда давом этмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Борнмут" эгаси Билл Фоли Скоттга янги шартнома таклифини маъқуллаган. Ушбу битим клуб тарихидаги энг йирик шартнома бўлиши кутилмоқда. Ярим ҳимоячи аввалроқ "гилослар" билан шартномасини узайтиришдан бош тортганига қарамай, клуб раҳбарлари уни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Бироқ Скоттнинг қишда сотилиши эҳтимоли ҳам бутунлай истисно этилмаган. Агар январь ойида "Борнмут" 118 миллион евро миқдорида таклиф олса, футболчини қўйиб юбориши мумкин. Англиялик футболчига "Челси" ва "Ливерпуль" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
23 ёшли Скотт жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида олтита учрашув ўтказиб, бир гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













