"Монако" ярим ҳимоячиси Ламин Камара Европанинг етакчи клублари эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Журналист маълумотларига кўра, сенегаллик футболчини Мюнхеннинг "Бавария"си, "Ливерпуль" ва Лондоннинг "Челси" клублари ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Январь ойидаги трансфер ойнаси яқинлашган сари африкалик ярим ҳимоячига қизиқиш янада ортиши кутилмоқда.
Камара Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин билан бир клубда тўп суради. Transfermarkt портали 22 ёшли футболчининг қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда. Ламиннинг "Монако" билан шартномаси 2029 йил июнь ойининг охиригача амал қилади.













