Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Суперлига дарвозабонлари мавсумни қандай ўтказмоқда?

Баҳо:
+ | -

Дарвозабон — жамоанинг ярми. Суперлига клубларининг муваффақиятлари ёки айрим ҳоллардаги омадсизликлари бевосита дарвозабонларга боғлиқ экани тушунарли.

Жорий мавсум Суперлигада 35 нафар дарвозабон хизматидан фойдаланилди. Уларнинг 15 нафари 10 тадан ортиқ учрашувда иштирок этмаган. Дарвозабонлар кўрсаткичларини таҳлил қилишда биз мавсумнинг камида ярмидан кўпроқ ўйинида имконият берилган 15 нафар посбонни танлаб олдик.

HUDL Суперлига дарвозабонларининг ҳаракатларини 14 хил кўрсаткич бўйича баҳолайди. Улар орасида учта мезон муҳим аҳамият касб этади:

- Дарвозабонларнинг учрашув учун олган баҳоси;
- Дарвозага аниқ йўлланган зарбаларнинг неча фоизини қайтаргани;
- Паслар аниқлиги.

Ҳар уч кўрсаткич бўйича энг яхши дарвозабонларнинг тўртлигини шакллантирсак, «Нефтчи» дарвозабони Ботирали Эргашев ҳамда «Сурхон» посбони Даврон Мерганов улар қаторида бўлади.

Ҳар икки клуб иштирокидаги учрашувларда ўтказиб юборилган айрим голларда дарвозабонларнинг ҳам айби бўлиши мумкин. Бироқ учрашув учун умумий баҳо, сейвлар кўрсаткичи ва аниқ паслар орқали ҳужумларни бошлаш борасида Эргашев ҳамда Мерганов ҳар уч статистика бўйича етакчилар қаторида турибди.

Ўйин учун баҳо

14 тадан кўпроқ учрашувда дарвозани қўриқлаган посбонлар орасида Даврон Мерганов ҳамда Абдувоҳид Неъматов етакчилик қилмоқда.

Бироқ бу ўринда «Хоразм» посбони Умиджон Эргашевни ҳам унутмаслик керак. Аслида, у кучли учликдан жой олиши лозим эди. Шунчаки, Умиджон 16-турдан кейингина ўйин амалиётига эга бўла бошлади. «ОКМК» клуби ёзги трансфер ойнасида дарвозабонни «Хоразм»га ижарага берганди.

Сейвлар

Бу йўналишда «Қизилқум» посбони Фарҳод Раҳматов 88 та сейв билан етакчи. Абдувоҳид Неъматовнинг кўрсаткичи 83 тани, Эдем Немановники эса 70 тани ташкил қилади.

Бироқ мазкур масалада биз дарвозага аниқ йўлланган зарбаларда амалга оширилган сейвлар фоизини асосий мезон сифатида олдик.

Бу борада ҳам «Насаф» ва «Сурхон» дарвозабонлари Суперлигада етакчилик қилмоқда. Санжар Қувватов эса кучли учликни якунлаган.

Паслар аниқлиги

Замонавий футболда оёқда ҳам яхши ҳаракатлана оладиган дарвозабонлар қадрланади. Айрим ҳолларда уларнинг сўнгги ҳимоячи вазифасини бажараётгани ҳам бежиз эмас.

«Андижон»да тўп сураётган Элдор Аҳдамов ушбу йўналишда нисбатан яхшироқ кўрсаткичга эга. «Локомотив» дарвозабони Козлов ҳам статистика бўйича яхши таассурот қолдирмоқда.

Мавсумнинг тенг ярмига яқин учрашувларда турли сабабларга кўра иштирок эта олмаётган бўлса-да, яна тўрт нафар посбон айрим мезонлар бўйича жамоадошларига ёрдам бермоқда.

Юқорида таъкидланганидек, Умиджон Эргашев ўз сейвлари билан ҳайратлантираётган бўлса, Отабек Бўймуродов аниқ паслар кўрсаткичи бўйича энг яхшилардан бири бўлиб турибди.

Умумий ўйин манзарасига назар ташланса, «Бухоро» дарвозабони Умиджон Ҳамроев ва «Қизилқум» посбони Фарҳод Раҳматовда ҳам салоҳият борлигини пайқаш мумкин.

Ишонамизки, яхшироқ тайёргарлик, тинимсиз меҳнат, муносиб шароит ва, албатта, малакали дарвозабонлар мураббийларининг ёрдами билан ушбу материалда номлари тилга олинган посбонлар янада ўсишга эришишлари мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:35, 28.10.2026.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик