"Галатасарой"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Алексей Батраков Европанинг икки йирик клуби трансфер режаларига киритилган.
Британиянинг TEAMtalk портали "Ливерпуль" ва "Барселона" 21 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдираётганини тасдиқлади.
Аввалроқ мерсисайдликлар вакиллари Батраковнинг ўйинини бевосита кузатиш мақсадида "Галатасарой"нинг Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашувига ташриф буюриши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Манбанинг таъкидлашича, "Барселона" ҳам ярим ҳимоячининг ҳолатини диққат билан кузатмоқда. Унинг шартномасида белгиланган 55 миллион евролик товон пули каталонияликлар учун мақбул вариант сифатида кўрилмоқда. Бу клубга молиявий қийинчиликлар шароитида узоқ трансфер рақобатига киришмасдан, футболчини қўлга киритиш имконини бериши мумкин.
Батраков жорий мавсумда "Галатасарой" сафида барча мусобақалар доирасида 10 та учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.
Эътиборлиси, россиялик футболчи Чемпионлар лигасидаги голларидан бирини айнан "Барселона" дарвозасига урган.













