«Эвертон» раҳбарияти Жек Грилишни узрли сабабсиз бир нечта машғулотни ўтказиб юборгани учун жаримага тортишга тайёрланмоқда.
The Touchline маълумотига кўра, 31 ёшли англиялик футболчининг ҳафталик маоши 200 минг еврони ташкил этади. Бироқ унга қўлланиши мумкин бўлган жарима миқдори ҳозирча ошкор қилинмаган.
Аввалроқ Грилиш интизомни бузгани сабабли «Ньюкасл»га қарши Англия Лига кубоги учрашуви (3:1) қайдномасига киритилмаганди.
«Манчестер Сити»дан ижарага олинган вингер жорий мавсумда «Эвертон» сафида 6 та ўйин ўтказиб, ҳозирча гол ёки ассист қайд этмаган.













