Кириш Регистрация
23/11 00:45 Аталанта 4-4 Интер
23/11 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
23/11 18:45 Нефтчи 2-2 Ал-Ҳилол
23/11 21:00 Ал-Айн 1-1 Истиқлол
23/11 21:00 Аш-Шамол 3-2 Ал-Аҳли (СА)
23/11 21:00 Трактор 1-5 Ал-Васл
23/11 23:15 Ал-Иттиҳод 2-0 Пахтакор
23/11 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 2-1 Ал-Ғарафа
24/11 00:45 Монца 3-0 Фиорентина
24/11 01:00 Леванте 1-1 Эльче
24/11 01:00 Брентфорд 4-0 Эвертон

Кападзе: «Мухлислар ғалабада кўкларга кўтаради, мағлубиятда эса...»

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» бош мураббийи Тимур Кападзе Суперлиганинг 26-турида «Андижон» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг фикр билдирди.

«Барчани ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин ва принципиал бўлишини билардик. Яхши тайёргарлик кўрдик, голни эртароқ уришимиз ҳам мумкин эди. Энг муҳими, уч очкони қўлга киритдик», — деди мутахассис.

Кападзе наманганлик мухлисларнинг қўллаб-қувватловига ҳам муносабат билдирди.

«Бу жуда ёқимли. Ҳар бир мухлисга раҳмат айтаман. Уларга қувонч улашиш учун бор кучимизни сарфлаяпмиз. Ғалаба қозонсангиз, кўкларга кўтаришади, мағлуб бўлсангиз эса... Мухлисларни хурсанд қилаётганимиздан мамнунмиз».

Шунингдек, мураббий мавсум охиридаги тиғиз тақвим муаммо туғдириши мумкинлигини таъкидлади.

«17 ноябрь куни терма жамоамиз сафарда ўйнайди, 20 ноябрда эса бизни «Нефтчи»га қарши дерби кутмоқда. Футболчилар 18 ноябрда қайтишса, тайёргарлик учун атиги бир кун қолади. Ундан кейин Ўзбекистон кубоги учрашуви ҳам бор.

Бу мураббийлар учун жиддий муаммо. Албатта, миллий жамоа ҳамиша устувор, биз эса ишлашда давом этамиз», — деди Кападзе.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 07:28, 01.11.2026.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик