Шанба куни «россонерилар» Италия чемпионатининг 10-турида «Интер»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Бундай муҳит бўлишини кутмагандим. Бу мен иштирок этган дербилар орасида энг яхшиси бўлди. Ҳақиқатан ҳам бетакрор муҳит ҳукм сурди.
Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бироқ ўтган турда “Болонья”га қарши ўйинда йўқотилган уч очко учун ҳамон афсусдаман.
Акс ҳолда, турнир жадвалидаги ўрнимиз янада яхшироқ бўлиши мумкин эди», — дея Аморимнинг сўзларини келтиради Milan Posts.













