"Ювентус" Италия чемпионатининг 10-турида ўз майдонида "Наполи"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувда ҳисоб 70-дақиқада очилди. Туринликлар ярим ҳимоячиси Керим Алайбегович жамоасини олдинга олиб чиқди. Беш дақиқадан сўнг "Наполи" футболчиси Лука Мариануччи иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.
87-дақиқада Жереми Бога "Ювентус"нинг иккинчи голини киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг 17 очко тўплаган "Ювентус" турнир жадвалида еттинчи ўринга кўтарилди. 14 очкога эга "Наполи" эса саккизинчи поғонага тушиб кетди.
Кейинги турда "Наполи" ўз майдонида "Лацио"ни қабул қилади. "Ювентус" эса сафарда "Фиорентина"га қарши баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.













