Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

"Фантастика": Моуриньо Трентнинг ўйинига юқори баҳо берди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Расинг"га қарши 3:0 ҳисобидаги ғалабали учрашувда Трент Александер-Арнольднинг ҳаракатларини юқори баҳолади.

Англиялик футболчи ўйинни бошидан охиригача майдонда ўтказди. Бу унинг октябрь ойи бошидан бери илк бор асосий таркибда майдонга тушиши эди.

"Трент фантастик ўйин кўрсатди. У анчадан бери ўйнамаётган эди, аммо бугун майдонга тушиб, ҳақиқий маҳорат дарсини намойиш этди. Жамоада ҳамма бир-бирига ишонса ва ўзаро ишонч бўлса, мана шундай натижа юзага келади.

Биз Трентни ёки Дюмфрисни майдонга туширишимиз мумкин эди. Бироқ Трентни танладик, чунки унинг техник имкониятлари ва плеймейкерлик қобилияти, айниқса, ҳужумни бошлаш босқичида жамоамизга катта ёрдам беради, деб ҳисобладик", — дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда Madrid Zone.

"Реал" 27 очко билан Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар "Атлетико" (28 очко) ва "Барселона"дан (30 очко) ортда қолмоқда.

Киритилди: 07:36, 02.11.2026.
Ўқилди: 650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик