"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасида "Нью-Инглэнд Революшн"га қарши учрашувда (2:1) голли узатмани амалга оширди ва ғалаба голини киритди.
39 ёшли аргентиналик футболчи фаолияти давомида 1184 та ўйинда 937 та гол урган ва 428 та голли узатмани амалга оширган.
"Ан-Наср"нинг 41 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду эса фаолияти давомида 1343 та учрашувда 985 та гол ва 261 та голли узатма муаллифи бўлган.













