"Тоттенхэм" марказий ярим ҳимоячиси Конор Галлахер клубини ўзгартириши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 26 ёшли футболчи хизматларига "Астон Вилла", "Эвертон" ва "Лидс" клублари қизиқиш билдирмоқда. Агар яқин ойларда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаса, ярим ҳимоячининг ўзи ҳам "Тоттенхэм"дан кетиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.
Галлахер жорий мавсумда барча мусобақаларда саккизта учрашувда иштирок этиб, иккита гол урди.
Ярим ҳимоячининг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг бозор қийматини 32 миллион евро деб баҳоламоқда.













