«Милан»нинг собиқ бош мураббийи Стефано Пиоли 2022 йилда жамоа билан Италия чемпиони бўлган Рафаэл Леаунинг ўйинидаги пасайиш ҳақида фикр билдирди.
«Биз Скудеттони қўлга киритган йили Рафаэлни тўхтатиб бўлмасди. Ғалаба қозонганингда жамоада алоҳида муҳит пайдо бўлади. Аммо чемпионликдан кейинги даврда мен, Паоло Мальдини, Рикки Массара ва футболчининг ўзи ҳам вазиятни тўғри йўлга қўя олмадик.
Леаудан рақиб жамоа қанот ҳимоячисини ўзимизнинг ҳимоя чизиғимизгача таъқиб қилишини кутиш нотўғри. Балки у баъзида шундай қилар, аммо умуман олганда, бу унинг ўйин услубига хос эмас», — дея Пиолининг сўзларини келтиради pianetamilan.it нашри.













