«Реал Бетис»нинг собиқ бош мураббийи Пепе Мельянинг саломатлиги билан боғлиқ ташвишли хабар тарқалди.
Mundo Deportivo нашрига таяниб, derbyderbyderby хабарига кўра, мутахассис 1 ноябрь, якшанба куни инсультни бошдан кечирган.
У зудлик билан Севилья шаҳридаги шифохоналардан бирига етказилиб, жарроҳлик амалиётини ўтказган. Операция муваффақиятли якунланган.
Мураббийга яқин манбаларнинг маълум қилишича, айни пайтда у жонлантириш бўлимида қолмоқда. Унинг саломатлиги ҳақида қўшимча маълумотлар кутилмоқда.













