Италия чемпионатининг 10-турида "Парма" сафарда "Аталанта" устидан кутилмаган йирик ғалабага эришди. Учрашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи гол танаффус арафасида киритилди. 41-дақиқада Жованни Фаббиан "Аталанта" дарвозасини ишғол этиб, "Парма"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Мезбонлар танаффусдан кейин вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди, аммо иккинчи бўлимнинг бошланиши улар учун ҳақиқий даҳшатга айланди.
47-дақиқада Давиде Заппакоста тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди ва меҳмонларнинг устунлигини оширди. Рақибнинг саросимасидан фойдаланган "Парма" ҳужумларни давом эттирди. 58-дақиқада Симоне Лонтани учинчи голни киритди.













