"Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн 2023 йил ёзида "Тоттенхэм"ни тарк этиб, Германия клубига ўтиш қарорини изоҳлади.
"Бавария"га ўтиш фаолиятимдаги муҳим қадам бўлди. "Тоттенхэм"да қолиб, доимий ўйин амалиётига эга бўлишим мумкин эди. Аммо ўзимни янги синовдан ўтказиб, янада кучлироқ футболчига айланишни истадим.
"Бавария" майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ҳаётимни ўзгартирди. Германияда мени ва оиламни жуда илиқ кутиб олишди", — дея Кейннинг сўзларини келтиради The Touchline.
33 ёшли англиялик ҳужумчи октябрь ойи охирида "Олтин тўп" совринига сазовор бўлди.
"Бавария" бугун Чемпионлар лигасида "Атлетико" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 4 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.













