Украинанинг "Полесье" клуби ярим ҳимоячиси Андрусв Араухога Венесуэла терма жамоаси сафида Россияга қарши ўртоқлик учрашувида қатнашишни расман тақиқлади.
Клуб расмий баёнотида футболчининг Россияга сафар қилиши ва ушбу мамлакат терма жамоасига қарши ўйин билан боғлиқ ҳар қандай тадбирда иштирок этишига йўл қўйилмаслигини билдирди.
Венесуэла футбол федерацияси Араухони ноябрь ойидаги икки учрашувга чақирган. Жамоа 14 ноябрда Бильбаода Басклар ўлкаси терма жамоасига, 17 ноябрда эса Краснодарда Россияга қарши майдонга тушади.
"Полесье" футболчисининг Испаниядаги учрашувда иштирок этишига қаршилик билдирмаяпти.
Россия терма жамоаси эса ноябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. Жамоа 12 ноябрда Тошкентда Ўзбекистонга, 17 ноябрда Краснодарда Венесуэлага қарши баҳс олиб боради.













