"Ливерпуль" "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердени сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Fichajes хабар беришича, мерсисайдликлар 28 ёшли уругвайлик футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
"Ливерпуль" раҳбарияти Вальвердени келажаги ноаниқ бўлиб турган Алексис Мак Аллистернинг муносиб ўринбосари деб ҳисобламоқда.
Бироқ "Реал" етакчи ярим ҳимоячисини қўйиб юбориши даргумон. Чунки Вальверде бош мураббий Жозе Моуриньюнинг муҳим футболчиларидан бири саналади.
Шу сабабли "Ливерпуль" учун янада реалроқ вариант "Монако" ярим ҳимоячиси Ламин Камара бўлиб турибди.
Вальверде жорий мавсум барча мусобақаларда 13 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.













