«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигасида АЕК устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг рақибнинг ўйинига юқори баҳо берди.
«Натижадан жуда мамнунман. Биз жуда кучли қаршилик кўрсатган рақибга қарши ўйнадик. АЕК ўзининг энг яхши учрашувини ўтказди.
Улар биринчи дақиқаданоқ тартибли ҳаракат қилди, яхши прессинг уюштирди, ҳимояда жипс ўйнади ва тезкор ҳужумларга таянди. Йович марказий ҳужумчи сифатида ажойиб ўйин кўрсатди. Айнан АЕК бизга мукаммал ўйин ўтказишга имкон бермади.
Ҳисоб 2:2 бўлиб турганида дурангга рози бўлмадик. Кўпроқ нарсага эришишни истадик, таваккал қилдик ва плей-оффга чиқишимизни таъминлаган уч очкони қўлга киритдик.
Энди вазифамиз ўтиш ўйинларида қатнашмасдан, тўғридан-тўғри кейинги босқичга чиқиш учун етарлича очко тўплаш», — деди Моуринью. Унинг сўзларини Mundo Deportivo келтирмоқда.
«Реал» Чемпионлар лигасининг дастлабки тўртта учрашувида ҳам ғалаба қозониб, 12 очко жамғарди.
Мадридликлар 5-турда, 24 ноябрь куни ўз майдонида ПСВни қабул қилади.













