Африка футбол конфедерацияси (CAF) 2026 йилнинг энг яхши ёш футболчиси совринига даъвогар 10 нафар ўйинчининг номини эълон қилди.
Номзодлар орасидан "Реал" ҳужумчиси Ян Диоманде, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Айюб Буадди ҳамда "Байер" футболчиси Иброҳим Маза каби иқтидорлар ўрин олган.
Рўйхатда Кот-д'Ивуар ва Марокашнинг икки нафардан вакили бор. Қолган олти мамлакатдан биттадан футболчи номзод сифатида кўрсатилган.
Африкада йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзодлар:
Иброҳим Маза (Жазоир, "Байер")
Кристиан Кофане (Камерун, "Байер")
Крист Инао (Кот-д'Ивуар, "Фиорентина")
Ян Диоманде (Кот-д'Ивуар, "Реал")
Ҳамза Абдулкарим (Миср, "Барселона")
Калеб Йиренкий (Гана, "Ковентри Сити")
Исмоил Камиссоко (Мали, "Этуаль Манде")
Абдуллоҳ Уазан (Марокаш, "Аякс")
Айюб Буадди (Марокаш, "Манчестер Сити")
Иброҳим Мбайе (Сенегал, "Астон Вилла")
Ғолиб 7 декабрь куни Нигериянинг Лагос шаҳрида ўтказиладиган CAF Awards 2026 тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда ушбу мукофотга марокашлик Усмон Маамма сазовор бўлган эди.













