"Порту" ҳимоячиси Ян Беднарек Чемпионлар лигасида "Наполи" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг жамоасининг ўйинига юқори баҳо берди.
Польшалик футболчининг таъкидлашича, ушбу натижа "Порту"нинг Европа футболидаги энг нуфузли мусобақада муносиб иштирок эта олишини исботлаган.
"Биз ажойиб ўйин кўрсатиб, барчага Чемпионлар лигасида иштирок этишга муносиб эканимизни ва катта муваффақиятларга эриша олишимизни исботламоқчи эдик.
Мусобақа бошидаги бир нечта омадсиз учрашувдан кейин ўзимиз ва мухлисларимиз хотирасида узоқ сақланадиган оқшомни ўтказдик.
Жамоамизнинг ўйинидан жуда мамнунман. Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб оқшом бўлди", — дея Беднарекнинг сўзларини келтиради calcionapoli1926.it.
"Порту" Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида Нидерландиянинг "Фейеноорд" клубига қарши майдонга тушади.













