Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте "Барселона" ярим ҳимоячиси Гавининг жамоага чақирилмагани ҳақида фикр билдирди.
"Гави ҳар доим алоҳида муносабатга лойиқ, аммо бу терма жамоа таркибига кириш жуда қийин. Гави ўзлигича қолиши керак. У бошқалар қаторида ўз устида ишлашда ва ривожланишда давом этиши лозим", — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтирмоқда MARCA.
Жорий мавсумда Гави "Барселона"да кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Масалан, Ла Лиганинг сўнгги икки учрашувида ярим ҳимоячи умуман майдонга тушмади.
22 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда жами саккизта ўйин ўтказган ва бирорта ҳам голли ҳаракатни амалга оширмаган.
Ноябрь ойида Испания терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси доирасида учрашувлар ўтказади. Амалдаги жаҳон чемпионларининг рақиблари Чехия ва Англия терма жамоалари бўлади.













