"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Барселона"нинг ёш юлдузи Ламин Ямалнинг иқтидори ҳақида юқори фикр билдирди.
Англиялик футболчининг таъкидлашича, у фаолияти давомида кўплаб иқтидорли ўйинчилар билан бирга майдонга тушган, аммо уларнинг ҳеч бири Ямал даражасида бўлмаган.
"Барселона"дан кетишим олдидан Ямалга шундай дегандим: мен жуда кўп иқтидорли футболчилар билан бирга ўйнаганман, аммо сен уларнинг барчасидан устунсан.
Мен ҳеч қачон бундай ёшда шунчалик фавқулодда иқтидорга эга футболчини кўрмаганман.
Шу йиллар давомида ҳеч ким Месси даражасига Ямалчалик яқинлаша олмаган.
Мен бу йигитнинг иқтидорига жуда қаттиқ ишонаман. Агар у келажакда еттита "Олтин тўп"ни қўлга киритса, бундан асло ҳайрон қолмайман.
У аллақачон "Олтин тўп" учун овоз беришда иккинчи, учинчи ва саккизинчи ўринларни эгаллашга улгурди.
Энг ҳайратланарлиси, у ҳали неча ёшда? Атиги 19 ёшда!" — деди Рэшфорд.
Шу тариқа, англиялик ҳужумчи Ламин Ямалнинг келажакда жаҳон футболида энг юқори чўққиларни забт этишига ишонч билдирди.













