Кириш Регистрация
25/11 01:00 Арсенал 1-1 Боруссия Д
25/11 01:00 Комо 1-0 АЕК
25/11 01:00 Фейеноорд 0-1 Порту
25/11 01:00 Манчестер Сити 2-2 Наполи
25/11 01:00 РБ Лейпциг 3-1 Ланс
25/11 01:00 Реал Мадрид 5-1 ПСВ
25/11 01:00 Слован 0-2 Бетис
25/11 15:00 Гамба Осака - Порт
25/11 15:00 Кашима Антлерс - Поханг Стилерс
27/11 17:00 Қўқон-1912 - Хоразм
27/11 17:00 Бухоро - Машъал

Жавоҳир Синдоров ва Гукеш Доммаражу ўртасида иккинчи партия ҳам дуранг билан тугади

Баҳо:
+ | -

Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат тожи учун FIDE Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳамда амалдаги Жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасидаги иккинчи партияда ҳам ғолиб аниқланмади.

25 ноябрь куни ўтказилган баҳсда Гукеш оқ, Синдoров эса қора доналарда ҳаракат қилди. Партиянинг 20-юришига келиб тахтадаги вазият уч марта такрорлангани сабабли дуранг натижа қайд этилди. Шу тариқа, икки партиядан сўнг матчдаги умумий ҳисоб 1:1 кўринишига келди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг дастлабки партиясида ўзбекистонлик шахматчи оқ доналарда ўйнаган ва 38-юришда томонлар муроса кўчасини танлаган эди (0,5:0,5).

Эртага — 26-ноябрь, пайшанба куни шахматчилар ўртасида учинчи партия ўйналади. Унда Жавоҳир оқ доналарда ўйнайди. 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:17, 25.11.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик