Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Пишур — 3-хорижлик тўпурар

Баҳо:
+ | -

Александр Пишур миллий чемпионатларимиз тарихида 21, хорижлик футболчилар орасида эса бразилиялик Ривалдо ва сербиялик Милош Трифуновичдан кейин учинчи тўпурар бўлди.

Демак, ортда қолган XXIIта миллий чемпионатимизда тўпурар номини қўлга киритиш жами 21 нафар футболчига насиб этган.

Кези келганида таъкидлаш жоизки, тўпурарлар пойгасида Жаъфар Ирисметов 3 марта ғолибликни тантана қилган бўлса, Олег Шацких, Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Шуҳрат Мирхолдир- шоевларга бундай бахт 2 мартадан насиб этган. 1996, 1998, 2003, 2010 йилларда 2 нафардан футболчи голеадор бўлган. Шунингдек, 2та футболчи - Олег Шацких ва Илҳом Мўминжонов мавсумни 2та клуб таркибида ўтказиб, голеадор бўлишган.

Миллий чемпионатимиз тўпурари номини қўлга киритган футболчилар орасида энг ёши «Пахтакор» ҳужумчиси Валерий Кечинов ҳисобланади. Ке-йинчалик фаолиятини «Спартак» (Москва)да давом эттириб, Россия фуқаролигини қабул қилган ушбу футболчи 18 ёшида голеадор бўлганди. Бу борадаги энг «фахрий» футболчи бразилиялик таниқли футболчи Ривалдо. У 2009 йилда жами 20та гол уриб, тўпурар бўлганида аллақачон 37 ёшни уриб қўйганди. Умуман олганда, миллий чемпионатларимиз тарихида Кечинов ва Ривалдодан ташқари, қолган тўпурарларнинг ёшлари қуйидагича кўриниш олган: Игорь Шквирин - 35 ёш, Анвар Бердиев - 34 ёш, Александр Пишур - 32 ёш, Миржалол Қосимов - 28 ёш, Илҳом Мўминжонов - 28 ёш, Алишер Холиқов - 28 ёш, Анвар Солиев - 27 ёш, Милош Трифунович - 27 ёш, Равшан Бозоров - 26 ёш, Марсель Идиатуллин - 26 ёш, Сервер Жепаров - 26 ёш, Носир Отақўзиев - 25 ёш, Рустам Дўрмонов - 24 ёш, Павел Соломин - 24 ёш, Умид Исоқов - 23 ёш, Олег Шацких - 21, 22 ёш, Бахтиёр Ҳамидуллаев - 21, 24 ёш, Шуҳрат Мирхолдиршоев - 21, 22 ёш, Жаъфар Ирисметов - 20, 21 ва 24 ёш.

Тарихга айланган 22 мавсумдан 12тасида чемпион жамоа вакили бош тўпурар бўлган. «Нефтчи» ва «Бунёдкор» футболчилари 5та мавсумда мукофотни ўзлариники қилишган. «Пахтакор» ва «Навбаҳор» вакилларига эса 4 мартадан тўпурар номини қўлга киритиш насиб этган. Ички чемпионатимиз тарихида энг кўп голни Жаъфар Ирисметов киритган. У 2000 йилда «Дўстлик» таркибида ўйнаётганида рақиблар дарвозасини 45 марта (!) аниқ нишонга олишга муваффақ бўлган. Бизнингча, ушбу рекордни янгилаш ҳали - вери ҳеч кимга насиб этмаса керак. Чунки у пайтда олий лигамизда жамоалар сони 20тани ташкил этарди. Ҳозир эса биринчидан, элитамиздаги клубларнинг сони кам, иккинчидан, ҳужумчиларнинг маҳсулдорлиги тобора пасайиб кетяпти.

Ўзига хос пойгада энг кам гол Алишер Холиқов ва Носир Отақўзиевга тегишли. 2010 йилда тегишлича «Нефтчи» ва «Олмалиқ» клублари шарафини ҳимоя қилган ушбу футболчиларга XIX миллий чемпионатимизнинг тўпурари номини қўлга киритиш учун бор-йўғи 13та гол кифоя қилганди. Ўша йили улар рақиблар дарвозасини шунча мартадан нишонга олиб, биргаликда голеадор бўлишган.

Шу кунгача тўпурарлик номини қўлга киритган 21 нафар футболчининг табиийки, 18 нафари ҳужумчилар. Бундан ташқари, 3 нафар ярим ҳимоячи - Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров ва Ривалдога ҳам голеадор бўлиш насиб этган.

Яна бир қизиқ факт шундан иборатки, миллий чемпионатимиз тарихида биринчи бўлиб, 200лик довонни забт этган Зафар Холмуродов алоҳида мавсумларни оладиган бўлсак, бирор марта ўзига хос пойгада биринчи бўлмаган. У 2 марта иккинчи ва бир марта учинчи ўринни банд этган, холос.

Миллий чемпионатимиз тарихида биринчи бўлиб, 100та гол урган футболчи Олег Шацких ҳисобланади. У қаторасига 2 марта (1995 ва 1996) мавсум тўпурарлигини қўлга киритган.

Ўзбекистон чемпионатининг барча тўпурарлари

Йил

Футболчи (клуби)

Голлари сони

Ўйинлар сони

Ёши

1992

Валерий Кечинов («Пахтакор»)

24

32

18

1993

Рустам Дўрмонов («Нефтчи»)

24

30

24

1994

Равшан Бозоров («Нефтчи»)

28

30

26

1995

Олег Шацких («Политотдел» | «Навбаҳор»)

26

30

21

1996

Жаъфар Ирисметов («Дўстлик»)

23

30

20

 

Олег Шацких («Навбаҳор»)

23

30

22

1997

Жаъфар Ирисметов («Дўстлик»)

34

34

21

1998

Игорь Шквирин («Пахтакор»)

22

30

35

 

Миржалол Қосимов («Пахтакор»)

22

30

28

1999

Бахтиёр Ҳамидуллаев («Андижон»)

24

30

21

2000

Жаъфар Ирисметов («Дўстлик»)

45

38

24

2001

Умид Исоқов («Нефтчи»)

28

34

23

2002

Бахтиёр Ҳамидуллаев («Андижон»)

22

30

24

2003

Шуҳрат Мирхолдиршоев («Навбаҳор»)

26

30

21

 

Марсель Идиатуллин («Қизилқум»)

26

30

26

2004

Шуҳрат Мирхолдиршоев («Навбаҳор»)

31

26

22

2005

Анвар Солиев («Пахтакор»)

29

26

27

2006

Павел Соломин («Трактор»)

21

30

24

2007

Илҳом Мўминжонов («Локомотив»|«Бунёдкор»)

21

30

28

2008

Сервер Жепаров («Бунёдкор»)

19

30

26

2009

Ривалдо («Бунёдкор»)

20

30

37

2010

Алишер Холиқов («Нефтчи»)

13

26

28

 

Носир Отақўзиев («Олмалиқ»)

13

26

25

2011

Милош Трифунович («Бунёдкор»)

17

26

27

2012

Анвар Бердиев («Нефтчи»)

19

30

34

2013

Александр Пишур («Бунёдкор»)

19

26

32

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:48, 23.11.2013.
Ўқилди: 3728 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.