Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Дунёнинг энг яхши асарлари футболчилар нигоҳида

Баҳо:
+ | -

Узоқ йиллар давомида машҳурликка эришиб келаётган кўпгина асарларнинг асосий сабабчилари футболчилар бўлган. Нега десангиз, айнан улар ўзлари ўқиб чиққан ва маъқул келган асарларни оммага ўқиш учун таклиф этишган. Ана шундай машҳур асарлар ўнталиги ҳақида сизни ҳам хабардор қиламиз.

Пол Робинсон — «Феррарисини сотган монах» Робин Шарма
Посбоннинг ушбу асарни яхши асар сифатида баҳолаши унинг ўқувчилар орасида машҳурликка эришишига ёрдам берган.
Аслида, футболчининг асар ўқиш учун вақти йўқ эди. Лекин у нима учун айнан шу китобни танлади? Бу асар Ҳиндистонга узоқ саёҳат қилиш учун кетган ва ўз-ўзини топишга қарор қилган бир ҳуқуқшунос ҳақида эди. Асарда қаҳрамон вақтини талабаларга сарфлагани ва у ерда жулдурвоқи кийимда кун кечирганлиги ёзилган.

Жеми Каррагер — «Жангчи от», Майкл Морпурго
Жеми Майкл Морпурго томонидан ёзилган асарнинг танилишига сабабчи бўлган. Бу асар қадимги инглиз тилида ёзилган. Каррагернинг бу севимли асари 1982 йилда махсус мукофот билан ҳам тақдирланган.
Аслида, мазкур болалар китоби ёш бола тилидан ҳикоя қилинади ва қаҳрамо урушга бориш учун ўзининг болаликдаги отини излайди. Бу бадиий асар саҳналаштирилганда ундаги отлар худди реалга ўхшарди. Аслида эса ҳақиқий эмасди. Улар одамларга муғомбирлик қилишганди.

Уэйн Руни — «Гарри Потер ва ҳикматлар тоши» Ж. К. Ровлинг
Бу китоб ҳам, аслида, болалар адабиёти туркумидан. Шундай бўлса-да, Руни бу асарнинг биринчи қисмини барча ёшдагилар ўқиши мумкин, деб ҳисоблайди. Чунки асарнинг аксар лавҳаларидан, гарчи фантастикага йўғрилган бўлса-да, ҳар бир ўқувчи ўзига керакли хулосани чиқариши мумкин. Асарнинг қизиқарли сюжетларга бойлиги ўқувчини зериктириб қўймайди, дея ҳисоблайди футболчи.

Девид Жеймс — «Пулли копток» М. Левис
Девид Жеймс бу асарни тасодифан газета саҳифаларида кўрди-ю, катта қизиқиш ва ҳайрат билан ўқий бошлади. Унинг ҳар бир жумласини хотирасида сақлаб қолди. Посбон спортдаги бизнес қоидаларини билишга жуда қизиқарди, шу боисдан унинг бу асарга қизиқишини тасодифий деб бўлмайди. Мазкур асар қайсидир маънода, Америка халқининг бейсболга нисбатан нотўғри, хусусан, унга «Адолатсиз ўйин санъати» сифатида қараш каби тушунчаларни чиппакка чиқарди. Жеймс бошқаларга ҳам шу асарни тавсия қилади.

 

Роберт Грин«Илиада» Гомер
Жаҳон чемпионатига Жо Ҳарт бориши маълум бўлганидан кейин Девид Жеймс ва Роберт Грин, асосан, спектакль томоша қилиб вақт ўтказишни афзал кўришган. Бу борада Роберт қадимги, аниқроғи, милоддан аввалги VIII асрга оид асарлар спектаклини маъқул кўради. Айниқса, унга қадимги қиличлар, шафқатсиз жанглар ва Троя урушини ўз ичига олган Ахиллес афсонаси жуда ёқади.

Ледли Кинг — «Kриндлекракс» Филипп Ридлей
Болаларга аталган китоб бўлиб, 2005 йилда чоп этилган. У ёшгина болакай ҳақида бўлиб, асар қаҳрамони тимсоҳни қўлга ўргатмоқчи бўлади. Бу асар ҳақиқий намуна бўла олади, аниқроғи, Ледли ушбу асар орқали футболчи қанчалик жароҳатланмасин, барибир, охиригача курашиб, яна майдонга қайтиши зарур, дея хулоса чиқаради. Аммо асарнинг охири қандай тугайди? Бунинг футболчига аҳамияти йўқ. Чунки у ҳаёти давомида бу китобга тўлалигича амал қилмайди. Керагини олади, холос.

Жермейн Пеннат — «Тинчлик» Майкл Морпурго
Майкл Морпурго қаламига мансуб уч китобнинг иккинчиси бўлиб, у шундай хулоса берадики, ёзувчи уни ёзаётганда ўзгараётган хоналарда айланиб юрганга ўхшайди. Асарда муаллиф жаҳон уруши даҳшатларини қаламга олган. Айниқса, окоплардаги аянчли ҳаёт маҳорат билан тасвирланган. Футболга татбиқ этадиган бўлсак, окоплар футбол майдони, қўрқув эса Пеннатнинг Ливерпулдаги ҳаётидир. Асарда берилган «Јуёш макони» номли жойга ҳаваси келган Жермейн худди шундай уй сотиб олган. Хуллас, асардаги ҳар бир ҳолат, деталл футболчини ўзгача ҳаяжонга солади.

Уайн Бридж«Даҳшатли Генри» Франческа Симон
Асар жуда қайсар, ўжар болакай ҳақида. Асар қаҳрамони ҳар доим ўз фикрини маъқуллайди, бошқаларга қарши чиқаверади. Ҳатто муаллиф болакайни танқидчи тили билан «Ўта қайсар ва қизғанчиқ», дея таърифлайди. Бриджга эса қаҳрамоннинг ана шу қайсарлиги ёққан.

Жон Терри — «Зўр!» Майкл Морпурго
Жон Терри, одатда, телефонини бир четга қўйиб, китоб ўқиб ўтирадиган инсон эмас. У бундай тинчликни, сукунатни ёқтирмайди. Аммо Майкл Морпургонинг «Зўр!» китоби футболчини ўзига жалб қила олди. Асар қаҳрамони шифохонада оғир аҳволда ётган болакай бўлиб, у атрофида содир бўлаётган воқеаларнинг гувоҳи бўлади, барча нарсаларни кўра олади, аммо ҳеч нарса қилолмайди, гапира олмайди ҳам. Асосийси, «Челси» ишқибози бўлган бу болакай ҳеч қачон ортга чекинмайди. Жон Терри эса буни ҳам маъқуллайди, ҳам болакайга қойил қолади.

Рио Фердинанд — «BFG» Роалд Дейл
Эҳтимол, сиз Рио чуқур маънога эга бўлган, фалсафий асарларни ёқтиради, деб ўйларсиз. Аммо янглишасиз. Фердинанд, асосан, эртакмонанд асарларни, хусусан, ёш болаларни ухлатиш учун айтиладиган аллақандай ғалати мавжудотлар, девлар, махлуқотлар ҳақидаги асарларни севиб мутолаа қилади. Роалд Дейлнинг ушбу асари эса айнан Рионинг характерига мос келади.

Аслини олганда, футбол ҳам ўзига хос фалсафа. Ундаги ҳар бир ҳаракат чуқурроқ ўйлашни, ақлни маромида ишлатишни талаб қилади. Шундай экан, футболчилар ҳам дунёқарашларини оширишлари, бунинг учун эса кўпроқ бадиий, маънавий юки оғирроқ асарларни ўқишлари талаб этилади. Юқоридаги фикрлар бу борада денгиздан томчи, холос. Негаки яшил майдонда тўп сураётган ҳар бир чарм тўп устаси майдондан ташқарида, албатта, китоб билан ошно тутинади. Бу муваффақият гарови бўлиб хизмат қилиши аниқ.

Интернет материаллари асосида Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:20, 14.12.2013.
Ўқилди: 8271 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.