Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Шуҳрат Мақсудов: «Саудияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-22 бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов Ироққа қарши ўйинда шогирдларига бироз омад етишмаганини қайд этди.

«Бугун жамоамизга бироз омад етишмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Икки хато дарвозамизга гол урилишига сабаб бўлди. Мусобақага қисқа вақт тайёргарлик кўрганмиз, янада қисқа вақт ичида эса кетма-кет муҳим ўйинлар ўтказишимиз керак. Бундай шароитда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини маромида ушлаб туриш қийин, шунинг учун ҳам таркибда ўзгаришлар қилдик. Бугун майдонга тушган барча футболчилар яхши ҳаракат қилишди, уларнинг ўйинига эътирозим йўқ.

Ироқнинг биринчи ва бугунги ўйини ўртасида фарқ кўрмадим. Мусобақадаги биринчи ўйинда бироз эҳтиёткор ўйнаган бўлиши мумкин. Ироқнинг аксарият ўйинчилари Туркиядаги ЖЧ-2013да ярим финалида ўйнаган. Бир сўз билан – Ироқ жуда кучли жамоа. Осиё чемпионатидаги ҳар бир жамоа кучли. Биз эса ҳар ўйинда фақат ғалаба мақсадида майдонга тушамиз. Саудияга қарши ўйин ҳам истисно эмас», дейди Шуҳрат Мақсудов.

Манба: twitter.com/UzbekistanFF
Киритилди: 21:19, 14.01.2014.
Ўқилди: 6174 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3188]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2070]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1804]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1795]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1703]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1483]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1464]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1409]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1387]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик