Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Мураккаб формула: «Реал» нима учун гол ўтказмай қўйди?

Баҳо:
+1 | -

Журналист Владимир Шолк www.eurosport.ru сайтидаги ўзининг "Евротактика" деб номланган блогида "Реал" жамоасининг ҳимоядаги муваффақиятли ўйинини таҳлил қилиб кўрди. Бундан икки ой аввал мудофаа чизиғида кўп хатоларга йўл қўйган Анселотти шогирдлари, мана 9 ўйиндирки ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишяпти.

ЎЙИН УСЛУБИГА МОСЛАШИШ
Тезлиқ қанча юқори бўлса, самарадорлик шунча юқори бўлади — футболдаги мазкур қоида муаммосиз ишламоқда. Ҳозирги "Реал" ушбу қоиданинг энг яхши намунаси ҳисобланади. Анчелотти сентябрь ойида жамоа ўйинини позицион ҳужум орқали ташкил қилган бўлса, октябрь ойининг сўнгига келиб эса узун паслар устаси Хаби Алонса ва тезкор Гарет Бэйл сафга қайтишганидан кейин жамоани орқага сурди ва тезкор футболни танлади. Бунинг натижасида жамоанинг голлари сони кескин ошди, аммо ҳимояда муаммолар пайдо бўла бошлади. Ушбу камчиликни бартараф этиш учун эса италиялик мутахассисга бир ой керак бўлди. Бу вақт мобайнида Анчелотти жамоасининг ўйинига тегишли ўзгартиришлар киритиб борди ва якунда ўз мақсадига эришди. Тўпни назорат қилиш, ҳужумга тезлик билан ўтиш, кучни бутун ўйинга тенг тақсимлаш — бу омиллар пойтахт жамоасида жойига тушди. Шунингдек, урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати ҳам тезда жойига келди.

МАЖБУРИЙ БЎЛМАГАН ХАТОЛАР КАМАЙДИ
Ўзининг янги ўйин услубини топиб бораётган "Реал" ҳозирда деярли ўзининг айби билан тўпни йўқотмайди. Натижада "бланкос" рақиблари "Реал" ҳимоя чизиғи атрофида тўпни олиб қўйишлари ва тезкор ҳужум уюштиришлари қийинлашиб кетди. Замонавий футболда голларнинг катта қисми мана шундай ҳужумларга тўғри келаётгани ҳеч кимга сир эмас ва "Қироллик клуби"нинг ўзи ҳам октябрь-ноябрь ойларида асосан айнан шундай қарши ҳужумлар оқибатида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбораётган эди.

КОНЦЕНТРАЦИЯНИНГ КУЧАЙИШИ
Яна бир кўзга ташланмас ижобий ҳолат. "Реал" тўпни яхши назорат қилишни бошлаганидан кейин камроқ фол ишлатмоқда. Натижада ўз дарвозаси томон белгиланадиган жарима зарбалари ҳам камайди. "Стандарт"лар ҳам "қаймоқранглилар" учун хавф туғдириб келаётганди. Натижада рақиб "Реал" дарвозасини ишғол қилиш учун муҳим қуролдан маҳрум бўлмоқда. Статистикага кўра, мадридликлар сўнгги 5та ўйинда ўртача 11 мартадан қоида бузишмоқда. Мавсумнинг биринчи ярмида эса бу кўрсаткич 16тага тенг эди. Қоида бузишлар сонини 30 фоизга камайтирган Анчелотти шогирдлари, концентрацияни ҳам кучайтиришди: рақиб ҳужумчиси кўздан қочириш, тўпга ўз вақтида чиқмаслик каби камчиликлар "Реал"да ҳамон бор. Аммо Анчелотти бу муаммони минимумгача қисқартирди. Бундай минимум хатолар ва юлдузли ҳимоя билан "Қироллик" клуби ўтказиб юборадиган голлар сони ҳам минимумга қисқариши керак.

ҲИМОЯЧИЛАР РОТАЦИЯСИ
Футболчиларнинг мураббий томонидан қўйилаётган талабга тезроқ мослашишлари учун Анчелотти "Милан"да қўллаб келган футболчиларни бошқариш услубидан фойдланмоқда. Қанот ҳимоячилари доимий равишда навбат билан майдонга тушаётган бўлишса, марказий ҳимоячилар эса ўзшаришсиз ўйинларда иштирок этишмоқда. Рафаэль Варан жароҳат олгани учун Серхио Рамосга шерик сифатида Пепе саккизта ўйинда кетма-кет ўйнади. Натижада Карло Анчелотти марказий ҳимояда барқарорликни ва футболчиларнинг ўзаро тушунувчанлигини таъминлаган бўлса, қанотларда футболчиларнинг чарчаб қолишини олдини олишга интилмоқда.

ДАРВОЗАБОНЛАР РАҚОБАТИ
Анчелотти ҳимояда ротация ишларини олиб бораётган бўлса-да, дарвозабонлар борасида у бундай қилаётгани йўқ. Мураббий Лопес ва Касильясга аниқ тушунтириб қўйди: дарвозабонлардан бири кутилмаган сабаб (дисквалификация ёки жароҳат) боис сафдан чиқмаса, иккинчи дарвозабон ўз навбатини кутиб туради. Натижада Диего ва Икер ортиқча босимдан халос бўлишди. Анчелотти шундай қилмаганида улар ҳар бир ўйиндан аввал мавҳумлик қаршисида қолишарди ва бу ҳолат уларга босим ўтказарди. Уларнинг масофадан туриб ўзаро рақобати ҳар иккала посбонга ҳам фойда бермоқда.

ЎЗИГА ХОС РАҚИБЛАР
Мадридликларнинг муваффақиятли ўйинлар серияси сабабларидан бири қулай тақвимдир. "Реал" ўтказган ўйинлар рўйхатига қараб туриб шунга амин бўлиш мумкинки, уларнинг деярли барча рақиблари ўйин темпини тушириш ва жамоавий ҳимояга асосланган ўйин услубини танлашган. "Эспаньол", "Осасуна" ва "Гранада" оддий ва таваккал ҳуужмлар орқали январь ойида "Мадрид" қўрғонини ёриб ўта олишмади. Пепе ва Рамов бошчилигидаги ҳимоячилар бу босимни муаммосиз бартараф этишди.

ОМАД
Ниҳоят, омадсиз футболда бундай узоқ серияни давом эттириш мумкин эмас. "Селта"га қарши бўлиб ўтган ўйинда Анчелоттининг меҳнатлари самара келтира бошлагани кўзга ташланди. Бироқ кейинчалик рақиб ҳам ўзининг имкониятларидан фойдалана олмади. "Реал" 9 ўйиндан бери ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келаркан, бундай мураккаб формулада омаднинг ҳам ўрни борлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:58, 30.01.2014.
Ўқилди: 4876 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.