Сочи Олимпиадасининг яна бир чемпиони аниқланди. Аёллар ўртасида биатлончилар индивидуал пойгада баҳслашишди. Кутилганидек беларуслик Дарья Домрачева олтин медални қўлга киритди. Бу Дашанинг Сочидаги иккинчи олтин медали бўлди. У қувлашмачоқ пойгада ҳам биринчи бўлган эди.
Иккинчи ўринни швецариялик Селина Гаспарин қўлга киритган бўлса, учинчи ўринни яна бир беларуслик спортчи Надежда Скардино эгаллади.